Венгрияда Ўзбекистондан келган атом энергетикаси бўйича мутахассисларни тайёрлаш бошланди, деди Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазирлиги раҳбари Петер Сийярто. Шунингдек, у қўшма фонд ҳажмини 50 миллиондан 150 миллион еврогача оширишга тайёрлигини маълум қилди.
20 августдан Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилди, 100 млн долларлик қўшма жамғарма ташкил этишга келишиб олинди. Венгрия фармацевтика компаниялари Ўзбекистонда дори заводлари қуришни режалаштирмоқда. Венгриялик инвесторлар учун саноат зонаси ишга туширилади.
Ўзбекистонда АЭС қурилиши масаласида силжиш кузатилса, станция учун Венгриянинг қуруқ совитиш технологиясидан фойдаланилади. Бу бўйича мамлакатлар ўзаро келишиб олди, деди Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сийярто. Унинг айтишича, лойиҳа юзлаб млн евролик ҳамкорликни назарда тутади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг